2018 йилнинг 9 ойи мобайнида хориждан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 3,8 млрд долларни ташкил этди. Шундан қарийб 77 фоизи Россиядан юборилган. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботига таяниб, «Turon 24» хабар берди.
Мазкур вақт мобайнида мамлакатга 1 миллиард доллар нақд пул олиб келинган.
Энг кўп пул жўнатмалари Россиядан юборилган — 2,96 миллиард доллар.
Шунингдек, Қозоғистондан 247 миллион, Туркиядан 155 миллион, АҚШдан 138 миллион ва Жанубий Кореядан 77 миллион доллар пул жўнатмалари амалга оширилган.
2018 йилнинг январь ойидан октябрь ойига қадар Ўзбекистондан хорижга пул жўнатмалари ҳажми 639 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистондан асосан Россия, Қозоғистон, Туркия ва Хитойга пул жўнатмалари юборилган.
Изоҳ (0)