«Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарор билан ғўза етиштиришда томчилатиб суғориш тизимини кенгайтиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Томчилатиб суғоришни жорий қилганлар ҳамда ушбу тизимни ишлаб чиқарувчиларни қуйидагича қўллаб-қувватлаш белгиланди:
Бюджет маблағидан томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун ҳар бир гектар ерга 8 миллион сўм субсидия берилади;
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан томчилатиб суғориш тизимларини қуриш, таъмирлаш учун ажратиладиган кредит бўйича фоизлар банклар томонидан белгиланган фоиз ставкасидан бир гектарга 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизли пункти миқдорида қопланади;
Импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш талаби томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича тузиладиган импорт шартномаларига қўлланилмайди;
Томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хом ашё 2021 йил 1 январгача божхона божини тўлашдан озод этилади.
2019 йил 1 ноябргача томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишдаги рағбатлантиришларни экинларнинг бошқа турларига ҳам татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
Изоҳ (0)