Тошкент шаҳар ҳокимлигида навбатдаги «Инвесторлар куни» бўлиб ўтди. Бу ҳақда Spot ҳокимлик матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Тадбирда Юнусобод туманидан умумий қиймати 2 трлн. сўмга яқин бўлган шундан 100 млн. доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги 37 та лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг таъкидлашича, аҳоли бандлигини таъминлаш ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш асосий вазифа ҳисобланади. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 2 300 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Лойиҳалар туман ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, ижтимоий соҳа объектлари, тиббиёт диагностика марказлари, замонавий турар жой комплекслари барпо этиш кабиларни ташкил этади.
Изоҳ (0)