• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекэнерго» АЖ: электр энергияси таъминотидаги узилишларга расмий изоҳ берди

    «Ўзбекэнерго» АЖ: электр энергияси таъминотидаги узилишларга расмий изоҳ берди, деб ёзади ЎзА. Расмий изоҳни тўлиқ келтириб ўтамиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мамлакатимизнинг олис ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар учраб тураётганлиги сир эмас. Бу ҳақда мурожаат ва эътирозларни турли ижтимоий тармоқлар ҳамда ахборот сайтлари орқали ўқиб турибмиз.

    Эътибор берадиган бўлсак, бундай узилишлар ва авариявий ўчишлар ҳар йили куз-қиш мавсумига ўтиш даврида такрорланиб туради. Албатта, бунинг ўзига яраша сабаблари бор.

    Мамлакатимиздаги ҳозирги вақтда иш фаолиятида бўлган энергетика қурилмалари ўтган асрнинг ўрталарида ишга туширилган бўлиб, уларнинг деярли 67 фоизи эскирган. Қолаверса, мамлакатимиздаги мавжуд электростанциялар ҳам ўтган асрнинг 50—60 йилларида барпо этилган бўлиб, уларнинг аксариятида қувватлар аллақачон муддатини ўтаб бўлган. Энг янгиси ҳисобланган Тахиатош ИЭСнинг ҳам фойдаланишга топширилганига 27 йилдан ошди. Қолаверса, аҳоли сонининг ортиб, ҳудудларда янги уйларнинг кўпайиши натижасида трансформатордан 1,5-2 км. гача узунликда электр симларининг тортилаётгани туфайли охирги истеъмолчиларимизга узатилаётган электр энергиянинг қуввати 220 вольтга етмаяпти. Трансформаторлар 600-800 метргача бўлган ҳудуддаги истеъмолчиларга 220 вольтни етказа олади. Бунинг устига аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда. Масалан, 2017 йилда истеъмолчиларга 47,4 миллиард кВт соат электр энергияси етказиб берилган бўлса, 2018 йилда эса ушбу кўрсаткич 50,7 миллиард кВт соатни ташкил этиши кутилмоқда.

    Қолаверса, аҳоли томонидан битта фазадан бошқа фазага ўзбошимчалик билан уланиши ва юкламаларнинг битта фазадан иккинчи фазага ўтказилиши айрим жойлардаги, айниқса, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида электр кучланиши пасайишига, яъни меъёрдаги 220 вольтдан тушиб кетишига сабаб бўляпти. Таъмирлаш ва юкламаларни фазалараро тенг тақсимлаш ишлари олиб борилишига қарамасдан маълум вақт ўтгач аҳоли яна ўзбошимчалик билан бир фазадан бошқа фазага ўтиб олиши, бундан ташқари, якка тартибда қурилаётган кўплаб уйларнинг эгалари томонидан фақат битта фаза орқали уланиши ҳам ортиқча юкламаларни юзага келтириб, қисқа муддатли узилишларга сабаб бўлмоқда.

    Шу боис ҳудудий электр тармоқлари томонидан аҳолининг мурожаатлари бўйича ушбу ҳолатларни бартараф этиш, таъмирлаш ва юкламаларни фазалараро тенг тақсимлаш орқали кучланишни меъёрга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Шу ўринда Президентимиз томонидан 2018 йил 23 октябрда имзоланган «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши бу борадаги муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Чунки ушбу ҳужжатга кўра, электр энергияси соҳасида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш бўйича лойиҳа қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллари бўлган умумий қуввати 1984 МВт 7 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланди. Шунингдек, жалб қилинадиган кредитлар ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан йилига умумий узунлиги 7,1 минг километр бўлган янги электр тармоқларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш, 2500 та трансформатор пунктини ўрнатиш ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш ишлари бошланди.

    Бундан ташқари, «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан «Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» давлат дастурлари асосида ўз маблағлари ва хорижий инвестициялар орқали бутун мамлакатимиз бўйлаб реконструкция ва модернизация ишлари ҳам жадал амалга оширилмоқда.

    Умуман олганда, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолининг электр энергияси таъминотидаги қисқа муддатли узилишларга барҳам бериш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.

    27.12.2018, 18:29   Изоҳ (0)   25886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди

    27.12.2018, 18:17

    Зарафшонда баландлиги 22 метрлик арча ўрнатилди

    27.12.2018, 18:01

    Тошкентда ўзбек миллий нонуштаси тақдим этилди (фото)

    27.12.2018, 17:47

    Тошкентнинг Юнусобод ҳамда Миробод туманларида жиддий ЙТҲлар содир бўлди

    27.12.2018, 17:37

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин бир-бирини Янги йил билан табриклади

    27.12.2018, 17:31

    Ўзбекистонда саноат тармоқлари техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозланади

    27.12.2018, 17:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.