Италиянинг Сицилия оролида юз берган зилзила ва Этна вулқонининг отилиши оқибатида 28 киши жабрланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Европадаги энг баланд ва фаол вулқоннинг отилиши 24 декабрда бошланган. Бир неча кун давомида вулқон оғзидан тутун ва кул чиқиши давом этган ва ҳавони қоплаб олган.
Италия фуқаро муҳофазаси хизмати вакилларининг сўзларига кўра, юз берган зилзила минглаб кучсиз ерости силкинишларининг бир қисми бўлган. Уларнинг энг кучлиси 4,8 баллга тенг бўлган.
Силкинишлар оқибатида автомобиллар ва уйлар зарарланган.
Изоҳ (0)