ИШИД террорчилик гуруҳи Ливия ташқи ишлар вазирлиги биносига уюштирилган ҳужум жавобгарлигини ўз зиммасига олди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Триполи шаҳрида жойлашган вазирлик биносига 25 декабрь куни ҳужум уюштирилган эди. Ушбу ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Ҳалок бўлганлар — вазирликнинг ислом ҳамкорлиги департаменти бошлиғи, Триполини ҳимоя қилиш бўйича кучлар бошқармасининг расмий вакили ҳамда синган ойнанинг бўлагидан жароҳатланган шифокор.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)