Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими Исроилнинг Дамашқ ғарбий ҳудудларига ракета ҳужумини амалга оширганини аниқлади, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Қайд этилича, ракеталарнинг аксарияти уриб туширилган.
«Сурия ҳаво ҳужуми мудофааси Исроил ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари томонидан учирилган ракеталар ҳужумини аниқлади ва уларнинг аксарият қисмини уриб туширди», — дейди Сурия ҳарбийларидан бири.
Ракета ҳужуми оқибатида уч нафар суриялик ҳарбий жабрланган, ҳарбий аслаҳалар сақланадиган омборга зарар етган.
Хабарда ҳужумдан зарар кўрган аҳоли яшаш пунктлари ҳақида маълумот берилмаган.
Қайд этилишича, ҳужум 25 декабрь, сешанба куни соат 22:00 да бошланган ва 1,5 соатдан кўпроқ давом этган.
Изоҳ (0)