Россиянинг Москва шаҳрида ФВВ ходимлари устунга думи музлаб ёпишиб қолган мушукчани қутқариб олди. Бу ҳақда «Мослента» хабар берди.
Устунга музлаб ёпишган мушукчани кўрган йўловчи бу ҳақда қутқарувчиларга хабар берган. Чақирув асосида келган ходимлар музни эритиб, мушукчани қутқариб олган.
Қутқариб олинган мушукча хабар қилган йўловчига берилган.
Изоҳ (0)