Индонезияда рўй берган кучли цунами оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб боряпти. Охирги маълумотларга кўра, уларнинг сони 429 кишига етган, деб ёзади «Синьхуа» ушбу мамлакатнинг табиий офатларни бартараф этиш миллий агентлигига асосланиб.
Фожиа оқибатида 1459 киши жабрланган.
Эслатиб ўтамиз, 22—23 декабрь кунлари Индонезиянинг Ява ва Суматра оролларига кучли цунами ёпирилиб келганди. У яқинда Кракатау вулқони отилиши туфайли юз берган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)