БАА амирининг қизи Латифа бин Муҳаммад ал-Мактум саройдан қочишга уринишдаги муваффақиятсизликдан кейин биринчи марта суратга туширилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Мамлакатнинг WAM ахборот агентлиги томонидан 24 декабрда эълон қилинган ҳукумат баёнотига кўра, амирнинг қочиб кетган қизи Дубайда оиласи билан яшамоқда. 15 декабрда у БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ олий комиссари Мери Робинсон билан учрашган. Агентлик аёлларнинг суратларини эълон қилган.
Аввалроқ Латифа бин Муҳаммад ал-Мактум мамлакатдан қочишга бесамар уринишларидан сўнг, дом-дараксиз йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Дубай амирининг қизи саройдан қочишга собиқ жосус билан 7 йил тайёрланган.
Изоҳ (0)