Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида ишчи бетон қоригичга тушиб кетди ва ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ишлаётган бетон қоригични тозалаётган бўлган ва ҳозирча номаълум бўлган сабабга кўра унинг ичига тушиб кетган.
Таъкидланишича, ишчининг ҳамкасблари нима юз берганини кўрган вақтда у ҳалок бўлган эди. Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)