Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар чоғида ишонч билдиришича, улар барча баҳсли масалалар бўйича келиша оладилар. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Лукашенконинг қайд этишича, Россия ва Беларусь ҳақиқатан ҳам келиша олади. Унинг таъкидлашича, айни пайтда Россияда музокаралар раундини ўтказган ва муаммони биладиган жамоа сафарда бўлиб турибди.
Лукашенко Путинга барча муаммоли масалаларни ҳал қилишни ва эски муаммоларни янги йилга олиб ўтмасликни таклиф қилган.
Изоҳ (0)