Ҳиндистоннинг Сурат шаҳрида яшовчи миллионер отасиз қолган қизларнинг никоҳ тўйи учун сеп сотиб олиб берди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.
Олмос магнати бўлган Maxеш Савани томонидан уюштирилган оммавий никоҳ тўйида 261 нафар келин иштирок этган. Уларнинг барчаси отасидан ажралган, 54 нафар чин етим бўлган, 118 нафарида эса на ака-ука, на опа-сингил бўлган. Улар Саванининг ёрдамисиз турмушга чиқа олмаган, чунки уларда сеп сотиб олишга пул бўлмаган.
Миллионернинг ўзи, шунингдек, мансабдорлар ва полициячилар никоҳ тўйида ота ролини ўйнаган. Ҳар бир жуфтлик совға сифатида уй жиҳозлари ва 200 минг рупийлик суғуртани қўлга киритган.
Савани 2010 йилдан буён етимлар учун никоҳ тўйи уюштиради. У шу вақтга қадар 3172 нафар қизга турмушга чиқишга ёрдам берган. Миллионер бу ишни ўзининг ижтимоий жавобгарлиги деб билгани учун қилишини таъкидлайди.
Изоҳ (0)