Ироқ ҳукумати АҚШ қўшинларини мамлакатдан чиқариб юборганидан сўнг Сурияга қўшин жўнатишга тайёр. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
Ироқ АҚШ Суриядаги аскарларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиш ҳақидаги қарори фонида ўз қўшинларини жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда Ироқ Бош вазири Одил Абдул-Маҳдий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати Ироқни чегара давлатларидан чиқаётган таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни кўриб чиқмоқда.
23 декабрь куни Ироқда хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Шундан сўнг Ироқ Бош вазири идорасида мамлакат ҳукумати АҚШнинг Сурияни тарк этиш ҳақидаги қарори қабул қилингач унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятларини бажараётганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни, Трамп Сурияда ИД устидан ғалабаси ҳақида эълон қилди. Ўша куни Оқ уй АҚШ қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишини маълум қилди.
Трамп ўз қарорини Суриядаги АҚШ кампанияси бюджетдан сарфланаётган манбаларга арзимаслиги билан баҳолади.
Изоҳ (0)