Россия президенти Владимир Путин оғир касалликка чалинган Арслан Каипкулов исмли ўсмирнинг орзусини амалга оширди. Ўсмир президентнинг самолёти ҳақида ролик суратга олишни орзу қилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
15 ёшли ўсмир онаси билан Бошқирдистондан Москвага учиб келган. Москвада 1-рақамли борт ҳисобланадиган «Ил-96-300» самолётига ўсмир учун шахсий экскурсия ташкил қилинган.
Путин 5 декабрь куни кўнгиллилар форуми вақтида «Мен билан орзу қил» лойиҳаси билан танишган. Лойиҳа доирасида оғир касалга чалинган болаларнинг орзулари амалга оширилади. Путин бирданига беш нафар ёш россияликнинг орзусини амалга оширишга қарор қилган.
Изоҳ (0)