Туркиянинг марказий қисмида йўловчи автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Автобус Киршехирдан Анқарага йўл олганди. Ҳодисага ноқулай об-ҳаво сабаб бўлиши мумкинлиги билдирилмоқда: минтақада кучли қор ёғмоқда, изғирин туфайли йўлларда кўриниш ёмонлашган.
Авария жойига қутқарувчилар, шифокорлар ва полиция юборилди.
Изоҳ (0)