Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши пингвинлар турларини сақлаш бўйича кейинги дастурларни хавф остида қолдириши мумкин. Бу ҳақда Politico нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Пингвинларнинг кўп қисми Буюк Британиянинг денгиз орти ҳудудларида яшайди. Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича Британия гуруҳи пингвинлар турларини сақлаб қолиш бўйича бўлажак лойиҳалар тақдиридан жиддий хавотирда. Чунки улар Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилади. Буюк Британиянинг иттифоқдан чиқиши эса бу лойиҳалар тақдирини савол остида қолдирмоқда.
Изоҳ (0)