Терговчилар Индонезияда қулаган Lion Air авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 Max 8 йўловчи самолёти ҳалокатининг дастлабки эҳтимолий сабабини аниқлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Экспертларнинг аниқлашича, ҳалокатдан икки кун аввал амалга оширилган техник хизмат кўрсатиш вақтида самолётнинг ҳаво тезлиги датчики нотоғри калибровка қилинган. Айнан ана шу камчилик 29 октябрда самолётнинг қулашига олиб келган.
Такидланишича, мазкур хулоса ҳозирча дастлабки ҳисобланади ва кейинчалик текширилиши керак. Бироқ бугунги кунда бу энг аҳамиятли хулоса бўлмоқда.
Изоҳ (0)