Германиянинг Цетель шаҳрида яшовчи тўққиз ёшли бола унга Рождествога берилган совғалар ёқмагани учун полиция чақирди, деб ёзади «Газета.ru».
Аниқлик киритилишича, етиб келган полициячилар жуда дарғазаб болани кўрган, у уларга Қорбобога жўнатган совғалар рўйхатини кўрсатган.
Полиция ходимлари уни ўқиб кўриб, арча остида турган совғаларнинг рўйхат ичида йўқлигини англаган.
Натижада полициячилар болага Қорбобо кексалиги туфайли совғаларни адаштириб юборган бўлиши мумкинлигини тушунтиришига тўғри келди.
Изоҳ (0)