Россия президенти Владимир Путин анъанавий тарзда Янги йил байрами арафасида бизнес вакиллари билан учрашди, деб ёзади «MK.ru».
26 декабрь куни Кремлда хусусий ва давлат компаниялари, банклар, жамоатчилик ташкилотлари ва тадбиркорлик бирлашмалари раҳбарларидан иборат жами 59 киши йиғилди.
Улар орасида Алишер Усмонов, Геннадий Тимченко, Владимир Потанин, Виктор Вексельберг, Михаил Прохоров ва бошқалар бор эди.
Путин ўз нутқини миллий лойиҳаларни ривожлантириш ва улардаги йирик бизнес иштирокига бағишлади. Шунингдек, учрашув доирасида бизнесменлар матбуот билан мулоқот қилди.
Изоҳ (0)