Навоий вилоятида опа-сингил ис газидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Хабар берилишича, 23 декабрга ўтар кечаси Кармана туманида яшовчи С.Р. (қиз) ошхонадаги газ плитани ёқиб, ухлаб қолган. Газ плитадан сизиб чиққан табиий газ исидан ўзи ва 16 ёшли синглиси С.Р. заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)