«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ Россиянинг «ПрогрессГорТех» МЧЖнинг Ўзбекистонда ташкил этиладиган шўъба хўжалик жамияти «Ўзбеккўмир» АЖ устав капиталидаги 45 фоиз миқдоридаги акциялари туркумининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади.
Ишончли бошқарув даврида «Ўзбеккўмир»нинг ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти сифатида сақлаб қолинади.
Изоҳ (0)