Пахтачи туман Маъмурий суднинг 2018 йил 21 декабрь кунги қарори билан алимент пулини тўламай келган қарздорлар Ж.Искандаров, Б.Бозоров, Ш.Тўрақулов, Ф.Ҳайдаров, И.Камоловларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47/4- моддасига асосан ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Суд қарздор Д.Мардановага нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47/5- моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳаққининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими давлат ижрочиси С.Исоқовнинг маълум қилишича, қарздорлар Ж.Искандаров, Б.Бозоров, Ш.Тўрақулов, Ф.Ҳайдаров, И.Камолов ва Д.Мардановаларга нисбатан алиментдан бўлган қарздорлиги 2 ойдан ортиқ муддатда тўланмай келинган.
Изоҳ (0)