Рус православ черкови Ўрта Осиё мирополит округи синоди Украина президенти Пётр Порошенкога йўлланган очиқ хатда Киевдан БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясига риоя қилишни сўради, деб ёзади «Podrobno.uz».
Синод аъзолари хатда Украина каноник православ черкови ҳамда Константинопол патриархати томонидан яратилаётган параллел тузилма юзасидан хавотир билдирди.
«Шу муносабат билан Украина ҳокимиятининг қонунчилик ва ижро тармоқларига мурожаат қилиб, БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини имзолаш доирасида олинган мажбуриятларга риоя қилишни сўраймиз», — дейилади мурожаатда.
Жорий йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Ҳужжатда динлар, маданиятлар ва конфессиялараро муносабатлардаги уйғунликни рағбатлантириш ҳамда айрим шахсларга нисбатан дин ва эътиқодлар замиридаги камситишларга йўл қўйилишига қарши курашишга қаратилган барча халқаро, минтақавий ва миллий ташаббуслар қўллаб-қувватланади.
Изоҳ (0)