Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилди.
Ботир Даминов Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори лавозимини сақлаган ҳолда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.
Унга юқори малакали ва сифатли, халқаро талабларга мос келадиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган технологик моддий ва илмий базани, ушбу йўналишдаги мактабни шакллантириш, ихтисослик бўйича касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва уларни даволаш, жумладан, аҳолига юқори малакали нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш, шунингдек, буйрак трансплантацияси амалиётини янада такомиллаштириш каби долзарб вазифалар юкланди.
Шунингдек, соҳа бўйича етук кадрларни тайёрлаш, ходимларнинг хорижий етакчи тиббиёт муассасалари ва клиникаларида малака оширишларни ташкил этиш, илғор усул ва инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, минтақаларда зарур профилактик ишлар ўтказишда кўмаклашиш каби йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди.
Изоҳ (0)