Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжумани давом этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шу пайтгача жамғармалар фақат хорижда таълим олиш имкониятини берар ва ундан фақат талабалар фойдаланиши мумкин эди. «Эл-юрт умиди» жамғармаси фақат хорижда таълим олиш учун эмас, малака оширишларга ҳам юборади. Шунингдек, мазкур жамғарма имтиёзларидан фақат талабалар эмас, ишлаётган истиқболли кадрлар ҳам фойдаланиши мумкин.
Тадбирда айтилишича, ёшлар ўртасида жамғарма фаолиятига бўлган қизиқиш ортиб бораётир. Хусусан, жамғарманинг www.eyuf.uz веб-сайти дастлаб ташкил этилган вақтда сайтлар рейтингида 1700-ўринда бўлган бўлса, Президентнинг жамғарма фаолиятига бағишланган йиғилишидан сўнг куни кеча 314-ўринга кўтарилган. Сайтга ҳар куни ўртача 400 та фойдаланувчи кирмоқда.
Изоҳ (0)