• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Паркент кўчасининг қоғозларда «очиқ», амалда ёпиқлиги сабаб маҳалла йўллари абгор ҳолга келмоқда

    Тошкентдаги Паркент кўчасининг икки ёқаси катта қурилиш майдонига айланган: бири биридан турфа кўп қаватли уйлар, бутун бошли мавзелар қад ростламоқда. Санаб саноғига етолмайсиз. Кўчанинг собиқ ТАПОиЧ заводи («Корзинка Авиатор») номи билан танилган чорраҳага туташ қисмида эса Ўзбекистонда муқобили йўқ объект — уч қаватли йўл ўтказгич қурилмоқда. Жуда керакли қурилиш. Аввало, шу чорраҳада Паркент, Маҳтумқули, Темур Малик кўчалари, Оҳангарон йўлидан келувчи транспорт оқимларидан ҳосил бўлган асаббузар тирбандликлар энди, катта эҳтимол билан, тарихда қолади. Тирбандлик бўлмагач ҳайдовчи-ю йўловчи ҳам манзилига тезроқ етиб олади.

    Ўзбекистон тарихидаги илк уч қаватли кўприк лойиҳаси.

    Ўзбекистон тарихидаги илк уч қаватли кўприк лойиҳаси.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аммо ҳар қандай катта бунёдкорлик ишларида бўлгани сингари, уч қаватли кўприк қурилиши ҳам атрофдаги маҳалла-мавзелар аҳолисига кўп бўлмаса-да, бироз ноқулайлик келтириб чиқариши олдиндан аён эди. Маълум фурсат (айтишларича, 2019 йилнинг августига қадар) ўзингиз ўрганиб қолган йўллардан юра олмайсиз, катта йўлларга чиқиб олиш учун айланма йўллардан фойдаланишингизга тўғри келади, боз устига, сиз истиқомат қиладиган маҳалла йўлларидан бошқа ҳайдовчилар ҳам фойдаланишлари мумкин. Умуман олганда буларнинг барига чидаса бўлади. Агар чегарадан чиқиб кетилмаса, маълум бир меъёр сақланса. Ҳатто кўпига ҳам чидаш мумкин. Лекин аҳвол мол-мулкингдан ортиб, саломатлигинг ва ҳаётингга ҳам таҳдид солишни бошласа — ҳар қандай бағрикенгнинг ҳам сабр косаси тўлади.

    Чорраҳа ўрнида уч қаватли остин-устун йўл қурилиши бошланиб, транспорт ҳаракати чекланиши аниқ бўлгач, «Кўприкқурилиш» трести бошқарувчиси Зафар Маҳаматов қурилиш майдонини айланиб ўтиш имконини берувчи вақтинчалик йўллар қурилишини маълум қилганди (чорраҳада ҳаракат қурилиш ишлари давомида тўхтатилмаслигини Президент Шавкат Мирзиёев ҳам таъкидлаган эди). Ҳақиқатан ҳам Маҳтумқули кўчасидан Оҳангарон йўлига, Оҳангарон йўлидан Темур Малик кўчаси (Тошкент автомобиль ҳалқа йўли)га олиб чиқадиган вақтинчалик йўллар бор ва улардан транспорт қатнаяпти. Лекин Паркент кўчасини Маҳтумқули боғлайдиган йўл ёпиқ — муаммонинг боши ҳам шу.

    Июль ойида эълон қилинган схемага мувофиқ, Паркент кўчаси «Корзинка Авиатор» олдидан ўтадиган тор йўл орқали Маҳтумқули кўчаси билан туташиши керак эди.

    Июль ойида эълон қилинган схемага мувофиқ, Паркент кўчаси «Корзинка Авиатор» олдидан ўтадиган тор йўл орқали Маҳтумқули кўчаси билан туташиши керак эди.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Паркент кўчаси ёпилиб қолганидан сўнг катта транспорт оқимининг биринчи зарбасини Мирзо Улуғбек тумани «Олтинтепа» маҳалласидаги Археология кўчаси ўзига қабул қилган. Эҳтимол, кўчадан фақат енгил машиналар ўтганида, аҳвол бу қадар жиддийлашмасди. Ундан нафақат енгил автомобиллар, балки катта юк машиналар («HOWO’лар ҳам ўтди роса»), автобуслар, йўловчига тўла микроавтобуслар ҳам ўтган. Шаҳар ичидаги катта йўллар бундай оқим, бундай юкламани кўтара олар, лекин маҳаллалардаги бир кучлироқ ёғин-сочиндан сўнг «сочилиб кетадиган» йўллар аҳволи барчамизга маълум: арзимаган бир-икки метр остида сув қувурлари, канализация тармоқлари ўтган. Тинимсиз транспорт қатнови оқибатида Археология кўчаси ҳам чўккан. Чўкиш оқибатида қувурлар ёрилган, ёрилган қувурлардан сизиб чиққан сув эса уйларнинг пойдеворларини «ювган».

    Фуқаро Ботир Мирқосимовнинг хонадонидаги ёрилиб кетган девор.

    Фуқаро Ботир Мирқосимовнинг хонадонидаги ёрилиб кетган девор.
    Фото: «Дарё»

    Масалан, фуқаро Ботир Мирқосимовнинг хонадони айнан ер чўкишидан кейинги қувур ёрилишидан жабр кўрган. Сув пойдеворни ювган, оқибатда деворда ёриқлар пайдо бўлган. Агар уйларнинг яроқлилик ҳолатини текширувчи ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, Мирқосимовнинг хонадонига киргудек бўлса, албатта, деворларида ёриғи бор бу иншоотни яшашга яроқсиз, авария ҳолатида деб топиши аниқ. Унинг айтишича, уйи олдида ер остидаги қувур ёрилиб, бир ҳафта—ўн кун сув оқиб ётган. У Президент виртуал қабулхонаси, ҳокимликка бир неча бор мурожаат қилганидан кейингина сув тармоқлари корхонаси вакиллари келиб, йўлни кавлаб, қувурни тузатган. Йўл ямалган.

    Тупроқ билан ямалган йўл.

    Тупроқ билан ямалган йўл.
    Фото: «Дарё»

    Археология кўчаси бўйлаб юрсангиз, худди шундай сабаб билан кавланиб, ямалган йўл бўлакларини кўплаб учратасиз. Баъзи жойларда ямоқ учун тупроқнинг ўзи ишлатилган, холос (шунча чанг-тўзон қаердан кўтариляпти, деб ҳайрон қолишга ҳожат йўқ). Кўча илма-тешик бўлиб кетган. Кўчанинг шу авариявий ҳолати янада аянчлироқ кўриниш олмаслиги учун, шикоятлар йўллашдан чарчаган аҳоли кўчанинг у бошига ҳам, бу бошига ҳам юк машиналари ва автобусларнинг киришига имкон бермайдиган темир аркалар ўрнатган. Фуқаро О.Дубровскаянинг сон-саноқсиз мурожаатларидан кейин эса шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) рухсати билан Археология кўчасининг Иссиқсув кўчасига олиб чиқувчи қисмига куни кеча бетон тўсиқ қўйилган.

    Фуқаро О.Дубровскаянинг мурожаатларидан сўнг Археология—Чилдитурон кўчалари кесишмасидаги бетон тўсиқ.

    Фуқаро О.Дубровскаянинг мурожаатларидан сўнг Археология—Чилдитурон кўчалари кесишмасидаги бетон тўсиқ.
    Фото: «Дарё»

    Археология кўчасига қўйилган бетон тўсиқнинг оғирлиги унга параллел Ломоносов кўчасида 24 соатга қолмай сезилган. Археология кўчасидан-да торроқ Ломоносов кўчасининг аҳволи ҳозирча нисбатан яхши (кўчада истиқомат қилувчиларнинг айтишича, у неча йиллардан бери таъмирланмаган, фуқароларнинг ўзаро пул жамғариб, 2017 йили унинг бир қисмига янгитдан асфальт ётқизилган), лекин айрим жойлари аллақачон чўкишни бошлаган (маҳалланинг чўккан йўли остидаги эзилган, «ҳўрланган» қувурлар яқин-атрофдаи хонадонларга қандай зарар етказиши мумкинлигини Археология кўчасида кўрдингиз). Кўча бошида эса ер ўпирилиб тушган (ўпирилган жойни шағал билан тўлдириб қўйишган), унинг олдидаги уй девори эса дарз кетган (яна битта авария ҳолатида уй, деб ҳисобга олиш мумкин).

    Ломоносов кўчасининг бошидаги бир қисми ўпирилган ер.

    Ломоносов кўчасининг бошидаги бир қисми ўпирилган ер.
    Фото: «Дарё»

    «Машиналар кўтараётган чанг-тўзон уйларга киряпти. Шунинг дастидан беш ойлик неварамнинг кўзида конъюнктивит пайдо бўлди», — дейди Ломоносов кўчасида ўғли истиқомат қилувчи фуқаро. Айтишича, кўчадаги аҳвол юзасидан аввал ҳокимлик ишонч телефонига, сўнг ИИББга шикоят қилган, уларнинг ҳар иккиси Президент виртуал қабулхонасига мурожаат этишни тавсия қилган. Президент виртуал қабулхонаси эса аксинча — бу ишлар билан айнан ҳокимлик ва ИИББ шуғулланишини тушунтириб, фуқаронинг мурожаатини қабул қилмасликка уринган (лекин охири барибир мурожаатни рўйхатга олган).

    Ломоносов кўчаси бошидаги сув қувурлари ёрилиши оқибатида нафақат йўл ўпирилган, балки хонадон девори дарз кетган.

    Ломоносов кўчаси бошидаги сув қувурлари ёрилиши оқибатида нафақат йўл ўпирилган, балки хонадон девори дарз кетган.
    Фото: «Дарё»

    Ломоносов кўчасида истиқомат қилувчи яна бир фуқаронинг айтишича, собиқ ТАПОиЧ чорраҳасида кўприк қурилиши бошланганидан сўнг машиналар оқими, дарҳақиқат, кўпайган, бироқ Археология кўчасининг икки томонига юк машиналарини ўтказмайдиган темир аркалар, бир томонига бетон тўсиқ қўйилгач, Ломоносовдаги аҳвол чидаб бўлмас даражага етган — айниқса тонгги ва кечки тиғиз вақтларда оқимнинг катталигидан хонадон эгалари ҳатто машинасини йўлга ҳайдаб олиб чиқа олмай қолган. Кўчанинг торлиги унинг фақат бир жиҳати — у худди Археология кўчаси каби қияликларга тўла. Бу ҳозиргидек салқин, лекин қуруқ кунларда муаммо туғдирмас (ваҳоланки, шу ҳолда ҳам бир неча майда йўл-транспорт ҳодисалари юз берган), лекин эрта-индинга ваъда қилинаётган қор ва қаҳратонлардан сўнг яхмалакка айлангач, оқибатини тасаввур қилишга ҳам қўрқасан киши.

    Ломоносов тор кўчасидаги енгил ва юк машиналаридан иборат тирбандлик.

    Ломоносов тор кўчасидаги енгил ва юк машиналаридан иборат тирбандлик.
    Фото: «Дарё»

    «Олтинтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўткир Болтабоевнинг «Дарё»га маълум қилишича, «бу муаммодан ҳамма хабардор». Маҳалла маъмуриятида ҳудуддаги йўлларни очиш ё ёпиш ваколати йўқ, «йўл давлатники». Йўлларни таъмирлаш учун ҳам маҳалла фуқаролар йиғини ихтиёрида пул йўқ. «Бу ҳолат юзасидан фуқароларнинг ўзи мустақил равишда, ўз навбатида биз ҳам юқори ташкилотларга мурожаат қилганмиз. Агар Паркент кўчаси ёпилмаганида эди, маҳалламизда бунақанги ҳолат ҳам юзага келмаган бўларди», — дея таъкидлаган маҳалла раиси эътиборга молик бир ҳужжатни тақдим этди.

    Бу фуқаро О.Дубровскаянинг аризаси асосида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили подполковник Ғ.Эшонов, «Тошшаҳартрансхизмат» бўлим бош мутахассис Н.Ходжаев, ИИББ ЙҲХБ масъул ходими А.Филиппов ва Ободонлантириш бош бошқармаси масъул ходими Ш.Валиев томонидан 4 декабрь куни Археология кўчасида олиб борилган ўрганиш далолатномасидир. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими томонидан берилган маълумотга кўра, соибқ ТАПОиЧдан ўтувчи Паркент шоҳ кўчасидаи қурилиш ишлари олиб борилаётган йўл очиқ ҳисобланади, лекин кўприк қураётган ташкилот томонидан йўлнинг очиқ қисми ёпиб қўйилган».

    Ломоносов кўчасидан Қорасув канали бўйидаги Қарноқ кўчасига чиқилади — унинг аҳволига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди.

    Ломоносов кўчасидан Қорасув канали бўйидаги Қарноқ кўчасига чиқилади — унинг аҳволига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди.
    Фото: «Дарё»

    Ломоносов кўчасида яшовчилар бошларига тушган муаммони Археология кўчасидагидек ҳал қилишмоқчи: кўчанинг кириш-чиқиш жойларига темир аркалар ўрнатиб, керак бўлса, бир томонини транспорт ҳаракати учун тўлиқ ёпишга ҳам тайёр — шу ниятда ҳозирда Президент қабулхонаси, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ИИББ ЙҲХБга хатлар тайёрланмоқда. Кўчада ҳаракат сокинлашса, тирбандликлар бўлмаса, чанг-тўзон кўтарилмаса, йўл чўкмаса, қувурлар ёрилмаса, деворларда ёриқлар пайдо бўлмаса, ломоносовликлар аввалгидек кўчага бехавотир чиқа оладиган бўлса бўлди. Улар ҳақ. Чунки «Олтинтепа» маҳалласидаги кўчалар собиқ ТАПОиЧ чорраҳасини айланиб ўтишга мўлжалланмаган.

    Паркент кўчасининг қоғозларда очиқ, амалда ёпиқ қисми.

    Паркент кўчасининг қоғозларда очиқ, амалда ёпиқ қисми.
    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, масъул ташкилотлар, мутасаддилар қоғозларда очиқ, лекин амалда ёпиқ Паркент кўчасининг Маҳтумқули кўчасига туташган қисмини очиш ҳақида ўйлаб кўришлари, ёки бу йўл ҳозирча очилмаслигини , чорраҳани маҳаллалар орқали эмас, балки Маҳтумқули кўчаси, Дўрмон йўли каби катта йўллар орқали айланиб ўтиш кераклиги ҳақида очиқ баёнот беришлари керак. Ҳар ҳолда, Ўзбекистон тарихидаги қиёси йўқ бир йўл объектининг қурилиши қўшни маҳаллалардаги йўлларнинг абгор ҳолга келишига сабабчи бўлмаслиги керак.

    18.12.2018, 08:04   Изоҳ (0)   45352
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги «Бек тўпи» бозорида ўт ўчирувчилар амалий машғулот ўтказди

    17.12.2018, 22:37

    Ўзбекистонда «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди

    17.12.2018, 22:32

    ФВВ «Қамчиқ» довонида об-ҳаво кескин ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирди

    17.12.2018, 22:30

    Андижонда уй олиб бераман деб, кекса аёлни 70 млн сўмга чув туширган фуқаро қўлга тушди

    17.12.2018, 22:17

    Фото: Андижонда салқин ичимликлардан 9 метрли арча бунёд этилди

    17.12.2018, 22:06

    Тошкент вилоятида 8 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод этилди

    17.12.2018, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40

    “Аср тўйи”: Жефф Безоснинг Венециядаги 50 млн долларлик никоҳ оқшомига 200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрди

    Шоу-бизнес | 29 июн, 10:15

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.