18—19 декабрь кунлари «Қамчиқ» довонининг А-373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлида вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида айтилади.
Туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50—100 м ни ташкил қилади. Шамол тезлиги 20—25 м/с гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.
17—18 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, кечаси 5—8 даража, кундузи 0—3 даражагача совуқни ташкил этади.
«Об-ҳавонинг кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)