Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида жойлашган «Ҳамкор бизнес» маркази ҳамда «777.uz» супер маркети ёнгинасида салқин ичимликлардан Янги йил арчаси қад ростлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.
Ушбу арчанинг бўйи 9, эни 4 метр бўлиб, унинг бунёд этилишида 14 760 дона пластик идишдаги сувлар сарфланган. Икки кун давомида битган арча аҳоли эътиборини тортиш билан бирга, уларда қизиқиш ҳам уйғотмоқда.
Изоҳ (0)