Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида 63 ёшли онахонни уй олиб бериш мақсадида етмиш миллион сўмга чув туширган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Пахтаобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими «Дарё»га хабар бермоқда.
Шу йилнинг 11 декабрь куни тумандаги Наврўз МФЙда яшовчи 1955 йилда туғилган А.Қ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади. Унинг шикоят хатида ёзилишича, Россия Федерациясида меҳнат қилаётган фарзандлари юборган маблағларни Ёлғизбоғ МФЙда истиқомат қилувчи 37 ёшли С.С. уй харид қилиб бериш ниятида алдов йўли билан олади ва барча пулларни шахсий эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборади. Нуроний онахоннинг ожизалигидан фойдаланган С.С. икки марта суднинг қора курсисига ўтирган бўлса-да, аммо унинг кўзи очилиб, ўзига тегишли хулоса чиқармади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)