Буюк Британия разведка кемаси HMS Echo Қора денгиз акваториясига кирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабар берилишича, кема шимол томонга ҳаракатланмоқда.
HMS Echo эхолот ва ҳарбий маълумотлар йиғиш учун датчиклар билан жиҳозланган гидрографик кема ҳисобланади. Кема учта олти стволли M134 Minigun пулемёти, иккита 20 миллиметрли «Эрликон» тез отар зенит замбараги ва тўртта йирик калибрли пулемёт билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)