КВН нинг доимий ҳайъат аъзоси Юлий Гусман телебошловчи Александр Масляковнинг моддий аҳволи ҳақида гапирди. Бу ҳақда «ТВЦ» хабар берди.
Гусман Масляков камбағал одам эмаслигини, аммо бошловчи буларнинг ҳаммасига ўз меҳнати билан эришганини қайд этди.
«Унинг дастури барча рейтингларни забт этган. Масляков ҳаммасига ўзи эришган. Унинг ҳашаматли уйи, хорижий автомобиллари ва уйларига ҳасад қилмасангиз ҳам бўлади», — дейди Гусман. Шу билан бирга Масляковнинг пойтахт маркази ва Рубльёвкада уйи бор.
Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари томонидан КВН бир мавсумда аъзолик бадалларидан 220 минг АҚШ доллар йиғишини ёзган.
Изоҳ (0)