Бешта инвестиция жамғармаси Венесуэла ҳукуматидан муддатидан олдин қарзларини тўлашни ва навбатдаги тўловлардан кейин уларнинг фоизларини тўлаб беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Гап 1,5 миллиард доллар миқдоридаги евробонд қарзлари ҳақида кетмоқда. Уларни сўндириш муддати 2034 йилгача бўлган. Венесуэла мазкур қарзлар бўйича 140 миллион долларни ўз вақтида тўламаган.
Инвесторларнинг вакили бўлган Роббинс Русселл юридик фирмаси томонидан маълум қилинишича, талаб ўз маблағларини қайтариш учун биринчи қадам ҳисобланади, ундан кейин суд даъвоси ҳам берилиши мумкин. Венесуэла ўз мажбуриятларини тўлай олмайди ва у дефолт (қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар ёки асосий қарзни тўлай олмаслик) ҳолатида турибди.
Қонунга кўра, мамлакат бу талабларни зудлик билан бажаришга мажбур, бироқ тўловларнинг амалга оширилмаслиги эҳтимоли сабабли кўп йиллик суд иши бошланиши кутилмоқда.
Бу қадам бошқа инвесторлар томонидан ҳам шу каби талаблар қўйилишига олиб келиши мумкин. Муомалада жами 60 миллиард долларлик давлат облигациялари мавжуд.
Изоҳ (0)