БМТнинг Россиядаги доимий ваколатхонаси Қримнинг ҳарбийлаштирилиши тўғрисида қарор қабул қилинганидан афсусда. Ушбу маълумот ваколатхонанинг Twitter’даги саҳифасига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Ваколатхона раҳбари ўринбосари Дмитрий Поланскийнинг айтишича, асосан НАТО ва Европа Иттифоқидан бир гуруҳ давлатлар бу йўл билан Украинанинг янги «жиноят ва фитналарини» қўллаб-қувватламоқда. Киевнинг ноқонуний ҳаракатлари Ғарбнинг сиёсий амбициялари оқибатлари бўлиши мумкин.Ҳужжатда ярим оролда рус қўшинларининг мавжудлиги қораланмоқда. Қарорни 66 мамлакат қўллаб-қувватлади, 19 нафари қарши овоз берди, яна 72 давлат бетараф бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)