Россия президенти Владимир Путин банкларга кўчаларда валюта алмаштириш курсларини кўрсатувчи таблолар ўрнатишни тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат Россия расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.
Энди мамлакатда валюта курсларини фақат банклар ичидаги бўлимларда кўрсатиш мумкин бўлади. Россия банкининг фикрича, бу ноқонуний валюта алмаштириш шохобчаларига қарши курашда ёрдам беради. Ноқонуний шохобчалар кўпинча пулларни нақдлаштириш ва пул ювиш учун фойдаланилади.
Бундан ташқари, ҳужжат Россия резидентлари учун қимматли қоғозлар олди-сотдисини амалга ошириш ҳуқуқини ўрнатди. Бунга қадар мазкур операциялар фақат банклар томонидан амалга оширилган.
Изоҳ (0)