Агар Қирғизистонда қонунчиликка киритилган ўзгартишлар кучга кирса, ота-оналар уч ёшгача бўлган фарзандларини уч ойдан ортиқ муддатга ташлаб кета олмайди. Бу ҳақда Sputnik «Ҳуқуқ маркази» жамоатчилик фонди директори Гулнора Шейшекеевага таяниб хабар берди.
Шейшекеева Sputnik Қирғизистон мультимедиа матбуот-марказида «Қирғизистондаги мигрантларнинг фарзандларини қандай ҳимоя қилиш мумкин» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида чиқиш қилди.
Шейшекееванинг сўзларига кўра, агар ота-оналар чет давлатга пул топиш илинжида чиқиб кетса, улар ишончнома имзолаши керак бўлади. Ушбу ҳужжатнинг амал қилиш муддати аниқ белгиланади.
«Уч ёшгача бўлган болага ишончнома муддати 3 ойгача, каттароқ ёшдаги болаларга — ярим йилгача этиб муддат белгилашни мўлжалламоқдамиз», — деб қайд этган аёл.
Режага мувофиқ, ишончнома муддатини масофадан туриб узайтириш мумкин. Агар ота-оналар чет элда узоқ қолиб кетадиган бўлса, шу билан бирга уларда ўз фарзандларини бирга олиб кетишга имконият бўлмаса, болаларни бошқа оилага доимий васийликка топшириш керак бўлади.
Изоҳ (0)