Мисрда олий коҳиннинг қабри топилди, у 4400 ёшда деб тахмин қилинмоқда. Маълумотларга кўра, археологлар қабрни Саққарада топган, Қоҳирага яқин ушбу ҳудудда пирамиданинг йирик мажмуаси жойлашган, дея хабар берди «Интерфакс».
Миср обидалари олий кенгаши бош котиби Мустафо Вазирий топилмани сўнгги ўн йилликлардаги бу турдаги ягона кашфиёт эканини таъкидлади.
Қабрда фиръавн ҳайкаллари, деворларда рангли иероглифлар мавжуд. Суратларда Ватайе исмли олий мартабали руҳоний, унинг онаси, хотини ва бошқа қариндошлари тасвирланган.Қазиш ишлари 16 декабрь куни бошланган.
Археологлар, бошқа кашфиётлар, жумладан руҳонийнинг лаҳатини топишдан умидвор.
Изоҳ (0)