Бугун БМТ Бош ассамблеяси Қримнинг ҳарбийлаштирилиши ва Россиянинг Керч бўғозидаги Украинага қарши тажовузи бўйича қарор қабул қилиши керак. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
БМТ Бош Ассамблеясининг қарори Қримнинг Россия томонидан ҳарбийлаштирилишига қаратилган ва Россиянинг Керч бўғозидаги Украинанинг кемаларига қилинган ҳужуми ва Украина денгизчиларининг қўлга олинишини қоралайди. Ҳужжатда Россия ҳаракати нафақат Украина, балки минтақанинг бошқа давлатлари учун ҳам таҳдид эканлиги қайд этилади.Қарорда Россияни Керч бўғозидан ўтадиган савдо кемаларини тўхтатиш ва қатновини чекламасликка чақирилади. Ҳужжатнинг асосий мақсади Россиянинг Қримдан ўз қўшинларини олиб чиқиш ва Украинанинг ноқонуний ишғол этилишини тўхтатишни талаб этишдан иборат.Қарорнинг матни Украина томонидан таклиф этилган, аммо ҳужжатга ҳаммуаллиф сифатида Америка Қўшма Штатлари, Канада, Буюк Британия, Швеция, Германия, Эстония, Хорватия, Польша, Нидерландия, Грузия ва Латвия имзо қўйган.Декабрь ойининг бошида, Миланда ўтказилган ЕХҲТ мажлисида Киев Россия томонидан Қримнинг ҳарбийлаштирлиши ва Керч бўғозидаги Украина кемаларига тўғридан-тўғри ҳужум амалга оширилганлиги тўғрисида далилларни тақдим этган.БМТ Бош Ассамблеясининг қарори бўйича овоз бериш Москва вақти билан соат 18:00 га белгиланган.
Изоҳ (0)