Бельгия ўнг қанот партиялари томонидан уюштирилган тадбирга беш ярим мингга яқин намойишчи қўшилди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Намойишчилар ўтган ҳафта Марокашда БМТ аъзо—мамлакатлар раҳбарлари томонидан имзоланган глобал миграция пактига қарши чиқди.
Улар миграция жараёнини янада осон ва хавфсизроқ қилиш учун мўлжалланган ушбу ҳужжат кучга киргач муҳожирларнинг оқими ошишидан қўрқувга тушди.Сўл гуруҳлар томонидан ташкиллаштирилган намойишда мингга яқин одам иштирок этди. Полиция намойиш иштирокчиларига қарши сув пургагич ва кўз ёшартувчи газдан ҳам фойдаланди.
Изоҳ (0)