Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Доҳа конференциясида АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияни тарк этиш эҳтимолини кўриб чиқаётганини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған агар АҚШ чекинадиган бўлса, Анқара Суриянинг Манбижида мамлакат Курт мудофаа кучларига қарши ҳарбий амалиётлар бошлашга тайёр эканлигини билдирди.Эрдўған шу куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали Суриядаги вазиятни муҳокама қилди.
Изоҳ (0)