Белорус давлат раҳбарининг матбуот котиби Наталья Эйсмонт Лукашенко мустақилликка бағишланган ёпиқ мажлис ўтказмаганлигини, бу кимнингдир бой фантазияси меваси эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Аввалроқ, «Наша Нива» белорус нашри бир неча кун аввал Лукашенко мансабдорлар билан Россия томонидан босим шароитида республика мустақиллиги масалаларини муҳокама қилганлиги ҳақида хабар берганди. Учрашувда мустақиллик учун охиригача курашиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Изоҳ (0)