2018 йилнинг 16 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:30 да Саппоро шаҳридаги (Хоккайдо префектураси) кафелар ва кўчмас мулк агентликлари жойлашган тижорат биносида портлаш юз бергани ҳақида Япония ОАВ хабар тарқатди, деб ёзади ТИВ матбуот хизмати.
17 декабрь тонги ҳолатига кўра 42 кишининг турли даражадаги жароҳатлар олгани ҳақида айтилмоқда. Ўзбекистоннинг Японидаги элчихонаси консуллик бўлими Хоккайдо префектурасида яшовчи ватандошлар билан боғланди.
Жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Изоҳ (0)