Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ўзининг сайтини ташкил этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу йил июль ойида Самарқанд вилоятига раҳбар бўлиб келган Э.Турдимов аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида Telegram’да мурожаатларни қабул қилишни бошлаган эди. Декабрь ойигача шу орқали 3200 га яқин мурожаат келиб тушиб, уларнинг аксарияти ўз вақтида ечим топган.
Шунингдек, вилоят телевидениесида ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар раҳбарларининг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотларини йўлга қўйди. Ушбу кўрсатувлар бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг Facebook’даги саҳифасида намойиш этиб борилмоқда.
Ҳоким вазифасини бажарувчининг сайтида вилоятдаги янгиликларни ёритиш, халқ фикрининг бериб боришга эътибор қаратилган.
Изоҳ (0)