«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси янги «Тошкент—Москва» поезди чипталари нархини маълум қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Янги поезд 14 декабрь куни Тошкент—Москва—Тошкент йўналишида қатнашни бошланди. Белгиланган жадвалга кўра янги Тошкент—Москва йўналиши бўйича қатнов ҳафтада бир марта яъни ҳар жума куни амалга оширилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунгача мамлакатдан Москвага фақат иккита, 005/006-сонли Тошкент—Москва—Тошкент ҳамда 149/150-сонли Андижон—Москва—Андижон йўналишида поездлар ҳаракати амалга оширилиб, йўловчиларга хизмат кўрсатилаётган эди. Эътиборлиси, Тошкент марказий вокзалидан йўлга чиққан ушбу поезд Самарқанд, Навоий, Бухоро, Нукус шаҳарларидан ўтиб, Қорақалпоғистон станцияси орқали ҳаракатланади. Бу эса ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларга, қолаверса сайёҳлар учун ҳам жуда катта қулайлик яратади.
Плацкартада (227 та жой) чипта нархи 1 196 482 сўмни, купеда (26 та жой) — 1 867 917 сўмни, люксда — 2 838 347 сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)