«Янги Мўйноқ — янги имкониятлар» форумида жами 79 миллион долларлик меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
Жумладан, қамишни қайта ишлаш соҳасига 46 миллион, қуёш электр станциясини қуриш учун 30 миллион доллар инвестиция киритилади. Шунингдек, артемия систаларини қайта ишлаш бўйича янги корхона ташкил этилади.
«Қамишни қайта ишлаш соҳасига жами 46 миллион доллар инвестиция киритамиз. Хусусан, Қорақалпоғистонда қоғоз заводини қуриш учун 19 миллион долларлик шартнома имзоладик. Завод 2021 йилда ишга туширилиши кутилмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 60 минг тоннани ташкил этади. Ҳамкорлигимизни давом эттириб, алюминий заводи қуришни ҳам режалаштиряпмиз», — деди хитойлик инвестор Ху Сюзюан.
Ушбу форум Бош прокуратура ва Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди. Унда 200 га яқин хорижий ва маҳаллий тадбиркор, 50 га яқин сайёҳлик ташкилоти иштирок этди.
Изоҳ (0)