• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ер юзи аҳолисининг 10 фоизи қашшоқликда, ҳар 9 дан биттаси очликда кун кечирмоқда

    Ер шари аҳолиси тенг ярмининг бойликлари 8 кишининг қўлида сақланаётган экан. Мана шу 8 кишининг қўлида 3 миллиард 600 миллион киши эгалик қиладиган маблағ бор. Бу ҳақда Oxfam халқаро хайрия ташкилоти ўтказган тадқиқотлардан маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тадқиқотларга кўра, яқин 25 йил мобайнида биринчи триллионер пайдо бўлиши мумкин. Бу каби бойликни тугатиш учун бойвачча 27 аср мобайнида ҳар куни бир миллион доллардан сарфлаши керак бўлади.
    2010 йилда дунё қашшоқларининг бойликлари миқдорича бойлик 43 кишининг қўлида сақланиши айтилган эди. Орадан ўтган олти йил мобайнида вазият кескин ўзгариб кетгани ойдинлашди. Oxfam’нинг маълумотига кўра, юзага келган тенгсизлик оқибатида юз миллионлаб кишилар қашшоқлик исканжасига тушиб қолган. Бу ўз навбатида жамиятни вайрон қилиб, демократияга путур етказади.
    Бугунги кунда ҳар ўн кишининг еттитаси сўнгги 30 йилда даромад масаласида тенгсизлик кузатилаётган мамлакатларда истиқомат қилади. Бундан ташқари, хотин-қизларга эркаклар билан бир хил маош бермайдиган мамлакатлар ҳам бор. Бу каби тенгсизликка барҳам бериш учун яна 170 йил керак бўлади.
    Таҳлилчиларнинг фикрича, ер юзи аҳолисининг 10 фоизи қашшоқликда, ҳар тўққизтасидан биттаси очликда кун кечирмоқда. 3 миллиард киши ҳаёт кечириш учун даромадга эга эмас.
    Oxfam ҳисоботида айтилишича, бадавлат акционерларга пул бериш мақсадида йирик корпорациялар солиқлардан бўйин товламоқда, ходимларининг маошларини қисқартириб юбормоқда. Корпорацияларнинг солиқ тўламаслиги натижасида қашшоқ мамлакатлар бир йилда камида 100 миллиард доллар миқдорида зиён кўради. Бу маблағлар бугунги кунда мактабга бориш имкониятидан маҳрум 124 миллион болага таълим беришга етади ёки ҳар йили 6 миллион боланинг ўлимининг олди олинарди.
    Кузатувчилар жаҳондаги фаровонлик даражасини таҳлил қилар экан, сўнгги олти йил давомида бойваччаларнинг бойликлари икки баробар кўпайган бўлса, қашшоқлар сони ошиб, улар янада қашшоқлашиб кетганини айтишмоқда.
    Бугунги кунда жаҳонда 1 миллиард бола қашшоқликда яшайди. ЮНИСEФ маълумотига кўра, бир кунда ўртача 22 минг бола очлик туфайли вафот этади. 805 миллион киши озиқ-овқат маҳсулотларидан маҳрум бўлса, 750 миллион киши тоза ичимлик сувидан бебаҳра яшамоқда. Ҳар йили сув етишмаслиги, антисанитария ва гигиена ёмонлиги сабаб 842 минг киши вафот этади. Бу ҳар куни ўртача 2 минг 300 кишининг бевақт кўз юмишини англатади. Ер юзи аҳолисининг чорак қисми, тахминан 1 миллиард 600 миллион киши электр манбаидан маҳрумлигича қолмоқда.
    Ер юзидаги қашшоқликни йўқотиш учун бир йилда 60 миллиард доллар керак бўлади. Жаҳон Озиқ-овқат дастурида таъкидланганидек, «Камбағаллар оч қолмоқда, уларнинг очлиги эса қашшоқликка сабаб бўлмоқда».
    Очлик ер юзидаги ўлим ҳолатларининг асосидир. Очлик туфайли ОИТС, ОИТВ, безгак, сил касалликларни қўшиб ҳисоблагандан ҳам кўра кўпроқ инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда.
    Таҳлилчиларнинг фикрича, жаҳон молия институтлари турли мамлакатларни ҳеч қачон чиқиб бўлмайдиган қарз ботқоғига ботирмоқда. Ҳатто иқтисоди тараққий этган АҚШнинг ҳам қарзи шу йилнинг март ойида 21 триллион долларга етди. Жаҳондаги умумий қарз миқдори 152 триллион долларни ташкил қилади.
    Жаҳон иқтисодиётида бойлик тўплашнинг энг осон тармоғи модалар дунёси ва савдо экани тан олинади. Бу тармоқда савдо айланмаси 1 триллион долларни ташкил қилади. Бу миллиардерлар даромадининг 15 фоизи демакдир.
    Юқори технологиялар тармоғи эса иккинчи ўринда туради. Бу соҳадаги миллиардерларнинг даромади 989 миллиард доллар ёки умумий даромаднинг 14 фоизини ташкил қилади. Учинчи ўринда молиячилар туради. Уларнинг даромади 962 миллиард долларга тенг. Табиий бойликлар (нефть, энергетика, металл) соҳасидан тушадиган даромад 623 миллиард доллар бўлгани боис тўртинчи ўринга лойиқ кўрилди. Бешинчи ўринда турадиган автомобилсозликдан 561 миллиард доллар фойда кўрилади. Биринчи тўрт соҳа билан жаҳондаги миллиардерларнинг ярмидан кўпи шуғулланади.
    Oxfam (Oxford Committee for Famine Relief) 1942 йилда оч қолганларга ёрдам бериш мақсадида Оксфордда ташкил этилган. Унинг мақсади – ер юзидаги қашшоқлик билан боғлиқ муаммога барҳам бериш ва адолатсизликка чек қўйишдан иборат. Халқаро ташкилот айни дамда 90 мамлакатдаги 17 та ташкилотни ўз атрофида бирлаштириб туради.

    16.12.2018, 19:51   Изоҳ (0)   26534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БААда филиппинлик хизматкор аёл лотереядан BMW машинасини ютиб олди

    16.12.2018, 18:51

    Украина мустақил православ черковини яратди ва унга 39 ёшли митрополитни раҳбар этиб тайинлади

    16.12.2018, 13:43

    Олмаотада амалдорлари совғалардан воз кечиб флешмоб ташкил қилди

    16.12.2018, 13:13

    Россия америкаликларга жавобан «ядровий апокалипсис қуролини» қайтаради

    16.12.2018, 12:03

    Қарағанданинг энг чиройли қизи танланди (фото)

    16.12.2018, 11:49

    Johnson&Johnson чақалоқлар упасида тошпахта борлигини аниқлади

    16.12.2018, 11:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нега Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел энди ҳеч қачон бирга суратга тушмайди ва бунга ким айбдор?

    Кино | 14 август, 19:55

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.