Киевда бирлашган йиғилиш бўлиб ўтди, унинг якунида Украинада православ черковини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда «TJournal» хабар берди.
Буни София майдонида фуқаролар олдида Украина президенти Пётр Порошенко тасдиқлаган.
«Бу Путинсиз черков. Бу Кириллсиз черков. Бу черков украиналикларни ўлдираётган Россия ҳукумати ва ҳарбийларини дуо қилмайди. Бу черков Худо ва Украина билан», — дейди Пётр Порошенко.
Украина поместе черковининг раҳбари этиб 39 ёшли митрополит Переяславский ҳамда Белоцерковский Епифания тайинланди. У Киев ва Бутун Украина митрополити номини олди.
Россия православ черкови Константинопол патриархати маъқулламоқчи бўлган Украинада Москвадан мустақил бўлган черковни ташкил этилишига қарши. Украинадаги Москва патриархати православ черкови рус православ черкови билан бу борада ҳамфикр.
Изоҳ (0)