Чет тиллар колежининг 17 ёшли талабаси Дариға Сакбасинова «Мисс Қарағанда — 2018» гўзаллик танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.
Дариғанинг айтишича, у сахнага чиқиш олдидан мутлақо ҳаяжонланмаган: унинг моделлик фаолиятида тажрибаси бор.
«Мен кийимлар дўконида ишлаганман ва Остонадаги мода намойишларида иштирок этганман. Бугун мен ўзимни хотиржам ҳис қилдим, сабаби яқинларим ёнимда мени қўллаб-қувватлашаётганликларини ҳис этдим. Биз иштирокчилар орасида рақобат бўлмади. Биз бир жамоа сифатида бир-биримизни қўллаб-қувватладик», — дейди қиз.
«Мисс Қарағанда — 2018» сузиш ва волейбол билан шуғулланади. Келажакда у хайрияга қўл урмоқчи. «Менинг энг катта орзум — бу онамнинг орзуларини рўёбга чиқариш. Мен онам бутун дунёни кўришини истайман», — дейди Дариға.
Энг гўзал қизга тожни «Мисс Қарағанда — 2017» Екатерина Дворецкая топширди.
Бу йилги кастингда 100 дан ортиқ номзодлар иштирок этди. Финалга улардан 19 нафари ўтди. Бу йилги танловнинг асосий мавзуси пойтахтнинг 20 йиллиги бўлди.
Изоҳ (0)