• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда хўроз уриштириш ўйинини ташкил этиб, 10 минг сўмдан чипта сотган шахсга 3 йил синов муддати тайинланди

    Наманганда хўроз уриштириш ўйини ташкил қилган фуқарога 3 йил синов муддати тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси Султонмақсуд Холботиров маълум қилди.

    Фото: Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди

    Фото: Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди

    Судланувчи Қодир Анваров (исм-шарифлар шартли) Наманган шаҳрининг «Бунёдкор» маҳалласидаги ғишт хумдонида Мардон Ёқубов билан келишган ҳолда хўроз уриштириш ўйини ташкил этади. Ўйинни кўргани келганларнинг ҳар бирига 10 минг сўмдан чипта сотилади.

    Бундан хабар топган ИИБ ходимлари ушбу манзилга келиб, М.Ёқубовни қўлга олади. Қ.Анваров эса бошқа томошабинлар қатори уйига кетади. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бу орада М.Ёқубовнинг кўрсатмасига асосан Қ.Анваров ҳам жавобгарликка тортилади, бироқ у аллақачон ғойиб бўлишга улгурганди.

    Тергов иши давомида Қ. Анваровнинг қисми алоҳида ажратилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, август ойида сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди томонидан М.Ёқубовнинг жиноят иши кўриб чиқилиб, унга нисбатан шартли ҳукм қилиниб, бир йил синов муддати белгиланди.

    Шундан сўнг Қ. Анваровни қидирув ишлари бошланади. Суриштиришлар натижасида унинг Россияда эканлиги аниқланади. У Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг 9 сентябрь куни ушланиб, қамоққа олинади.

    Судда Қ. Анваров айбига иқрор бўлмади. Унинг кўрсатмасига кўра, М.Ёқубов билан шунчаки таниш бўлган. Хўроз уриштириш ўйинини томоша қилгани чиққанида ички ишлар ходимлари келган вақт бошқалар қатори уйига қайтган. У орадан уч-тўрт кун ўтгач Россияга ишлагани кетгани, оилада ягона боқувчилиги, икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини билдирди.

    Суд жараёнига гувоҳ тариқасида жалб қилинган М.Ёқубов эса бу кўрсатмаларга қарши гувоҳлик берди. Унинг айтишича, жорий йил март ойида Қ.Анваров унинг ёнига келиб, миллий ўйинлар ташкил қилишини айтиб,ғишт хумдонни ижарага беришини сўрайди. Аввалига у рози бўлмайди. Қ.Анваров барча ишларни қонуний амалга оширишига ишонтиргач, М.Ёқубов қарздорлиги борлиги учун таклифга рози бўлади ва барча ишларни қонуний амалга оширишни тайинлайди.

    Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси Султонмақсуд Холботиров ушбу ишни атрофлича ўрганиб чиқиб, Қодир Анваровганисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан шартли жазо қўлланиб, 3 йил синов муддати белгиланди ва Анваров суд залида қамоқдан озод этилди.

    Синов муддати давомида Қ.Анваровга ойда икки бор ИИБ рўйхатидан ўтиш, яшаш ва иш жойи ўзгарса бу ҳақда хабар бериш, қимор ўйинлари ташкил этиладиган жойлар, спиртли ичимлик сотиладиган ресторан, бар ва кафеларга бормаслик,хўроз ўйинларида иштирок этмаслик, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш каби мажбуриятлар юкланди.

    15.12.2018, 10:33   Изоҳ (0)   30566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядан Ўзбекистонга 9 ой мобайнида 3 млрд доллар пул жўнатмалари юборилди

    15.12.2018, 10:00

    Бекободдаги божхона постида 20 минг долларни пайпоғига яширган шахс тўхтатилди

    15.12.2018, 09:18

    Қорақалпоғистонда ноқонуний олиб кирилаётган дори ва парфюмерия маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

    14.12.2018, 23:51

    Фото: 4-синф ўқувчиси Обид Асомов

    14.12.2018, 23:50

    Ўзбекистонда 77 киши илк бор «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди

    14.12.2018, 23:39

    Қаршидаги эндокринология ва кардиология тиббиёт марказларида илк операциялар ўтказилди

    14.12.2018, 23:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Mobiuzъни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02

    Ироқда зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради (видео)

    Дунё | 14 август, 11:48

    Ўзбекистонликлар хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмасликка чақирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 11:33

    Португалияда 100 килограммлик аёл тасодифан эрини босиб ўлдириб қўйди

    Дунё | 14 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.