Ўзбекистонда 77 киши илк бор «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Шу муносабат билан Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши томонидан тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тақдирланганлар республикада эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган ҳамда барча ислоҳотда фаол иштирок этиб келаётган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларидир.
Изоҳ (0)